6 854
Тошкентдан Урганчга қатновчи тезюрар поезд учун 355 километрлик темир йўл линияси бирлаштирилди
1-сентябр куни Бухоро вилоятининг чўл ҳудудида 355 километрлик «Бухоро-Мискин» линиясининг сўнгги бир неча ўн метри ётқизилди. Бунёд этилаётган темир йўлнинг икки бўлагини бирлаштириш ишлари 147- ва 148-километрлар ўртасида амалга оширилди, дея хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.
Берилган маълумотларга қараганда, мазкур темир йўл линиясининг қурилиши 2016-йил декабрида бир вақтнинг ўзида Бухоро тумани ва Қорақалпоғистоннинг Мискин посёлкасида бошланган эди. Янги линия бўйлаб локомотив ўтди. Биринчи босқичда у орқали юк таркиблари ҳаракати йўлга қўйилади. Лойиҳа қиймати 283,1 млн АҚШ долларини ташкил этди.
Лойиҳанинг иккинчи босқичида линия тезюрар Афросиёб поезди ҳаракатланиши учун электрлаштирилади. Линия ишга тушиши билан Тошкент ва Урганч ўртасидаги масофа 75 км га қисқаради. Ҳозирда поездлар Хоразм пойтахтига «Навоий-Учқудуқ-Мискин» йўналиши бўйлаб қатнамоқда. Умумий масофа эса 1064 км.
Шу ўринда қўшимча қилиш керакки, янги линияни барпо этишда 121 та сунъий иншоот, 12 та кўприк ва 6 та йўл ўтказгич, 5 та стансия ва 5 та разьэзд қурилди. 1500 дан ортиқ ишчи ва мутахассислар ҳамда 1000 дан ортиқ техника ва механизмлар жалб қилинди. Тупроқ ишлари ҳажми 21,2 миллион куб метрни ташкил этди.
«Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизматининг қайд этишича, айни пайтда мамлакатдаги темир йўлларнинг умумий узунлиги «Бухоро-Мискин» линиясини ҳисобга олмаганда 6500 км ни ташкил этади.
Манба: «UzReport» “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда