Бангкок-Тошкент йўналишидаги рейс 5 сентябрдан буён кечиктириляпти. Бу бўйича "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ахборот берди

1 дақиқа ўқиш5.9K
Бангкок-Тошкент йўналишидаги рейс 5 сентябрдан буён кечиктириляпти. Бу бўйича "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ахборот берди
HY532 Бангкок-Тошкент йўналишидаги рейс 5 сентябрдан буён кечиктириляпти. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ахборот хизматига таяниб «UZ24» хабар беришича, бунга самолётнинг носозлиги сабаб бўлган. Юзага келган ноқулайлик учун авиакомпания йўловчилар ва уларнинг яқинларидан узр сўрайди.

“Авиакомпания ўз йўловчиларининг хавфсизлиги учун жавобгар, шу сабабли ҳаво кемасининг носозлиги тўлиқ бартараф этилмагунча парвоз амалга оширилмайди”, дейилади компания ахборотида.

Хабар берилишича, Бангкок шаҳрида Миллий авиакомпания вакиллари келиб чиққан ҳолатни тезкорлик билан ҳал этиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда. Компания тартибларига мувофиқ, барча йўловчиларга меҳмонхона, 3 маҳал овқатланиш, аэропорт ва меҳмонхона оралиғида ер усти транспорти ҳамда яқинлари билан халқаро алоқа орқали мулоқот қилиш имконияти берилган.

Айни вақтда Бангкок аэропортида қолган 30 нафар йўловчини Тошкентга олиб келиш учун муқобил маршрутлар ўрганиб чиқилмоқда.

Мазкур рейс йўловчилари билан боғлиқ вазиятнинг ўзгариб бориши ҳақида яна қўшимча маълумотлар берилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?