Жорий йилнинг 26 август куни соат 05.15 ларда Янгийўл туманида яшовчи 1990 йилда туғилган А.Н. Янгийўл тумани Беруний кўчасида жойлашган дорихона олдида автоуловини калитини ўт олдиргичда ва эшигини очиқ ҳолда қолдириб дорихонага дори олиш мақсадида кириб, орадан 5-10 дақиқа ўтиб қайтиб чиққанида «MATIZ BEST» русумли давлат белгиси 10 S 052 MA автоулови номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Янгийўл туманида яшовчи 1993 йилда туғилган Т.Б. бошқарувида бўлган автоулов билан Чирчиқ шаҳар, А.Навоий кўчасида жойлашган «Кимёгарлар боғи» дам олиш масканига кириш дарвозаси олдида ушланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Т.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда