
Ушбу ҳодиса юзасидан «Балиқ захиралари муҳофазаси қоидаларининг бузилиши» ва «масъулиятсизлик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Балиқ заҳираларини муҳофаза қилиш қоидаларининг бузилиши Орол денгизида балиқларнинг оммавий нобуд бўлишига сабаб бўлган бўлиши мумкин, деб хабар қилди Қизил Ўрда вилояти прокуратураси матбуот-хизмати.
Балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши ҳодисаси 8 августга ўтар кечаси Кўк орол тўғонининг қуйи қисмида қайд этилган. Мутахассисларнинг фикрича, Сирдарёнинг қўйи қисми, жумладан, Кичик Оролга келиб тушган катта ҳажмдаги сув ҳам ушбу фожиа сабабчиси бўлган бўлиши мумкин.
«Жазирама об-ҳаво ва сув босимининг пасайиши оқибатида юзага келган шундай ҳолат оқибатида 210 тонна ёш балиқлар нобуд бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Қизил Ўрда вилояти табиат муҳофазаси прокуратураси томонидан «Балиқ захиралари муҳофазаси қоидаларининг бузилиши» ва «масъулиятсизлик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган», — дейилади хабарда.
Манба: hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар