Чилонзорда бир қиз оломон устига машина ҳайдади. Қурбонлар ва яраланганлар бор

1 дақиқа ўқиш11.5K
Чилонзорда бир қиз оломон устига машина ҳайдади. Қурбонлар ва яраланганлар бор
15 сентябрь куни соат 01:00 да пойтахтнинг Чилонзор туманида йирик ЙТҲ рўй берди. Бунёдкор кўчасида 21 ёшли қиз Lacetti машинасида йўл четидан кетаётган тўрт пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Пиёдалардан бири — 25 ёшли йигит воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Унинг уч дўсти Республика тез тиббий ёрдам марказига етказилди.

Пиёдаларни уриб кетгач, қиз ёнидан ўтаётган Nexia автомашинаси билан тўқнашиб кетди. Икки машина ҳайдовчилари ва йўловчилари жабрланмади.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати қиз дўстининг автомобилини бошқараётганини, унинг ёнида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаганини билдирди. Машинанинг эгаси ҳайдовчининг ёнидаги ўриндиқда ўтирган эди. ЙТҲ вақтида машинани бошқараётган қиз маст эмас эди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?