7 909
Ўзбекистонлик қорилар Маккада ўтказиладиган Халқаро Қуръони карим мусобақасида иштирок этади
Жорий йилнинг 7—11 октябрь кунлари Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида 24-Халқаро Қуръони карим мусобақаси ўтказилади. Ўзбекистон вакиллари бўлган Тошкент ислом институти битирувчиси Сайдуллоҳ қори Тоҳиров ва «Кўкалдош» ўрта-махсус ислом билим юрти талабаси Абдулбасир қори Камолов мазкур мусобақада иштирок этиш учун 2 октябрда Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу мусобақада 50 дан ортиқ давлатдан келган 200 га яқин қори иштирок этади. Мусобақа шартлари қуйидагилардан иборат:
1. Қуръон каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериши билан бирга, Қуръони каримдаги ояти карималарнинг тафсирини билиш.
2. Қуръон каримнинг 30-порасини тажвид қоидаси билан ёддан ўқиб бериш.
3. Қуръон каримнинг 15-порасини тажвид қоидаси билан ёддан ўқиб бериш.
4. Қуръон каримнинг 5-порасини тажвид қоидаси билан ёддан ўқиб бериш.
Ўзбекистон вакиллари мусобақанинг 2 ва 3-шартлари бўйича иштирок этади.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?