Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, уй ҳайвонларининг идентификацияси, рўйхатга киритилиши ва олиниши тартиби белгиланди.
Ҳужжатга кўра, уй ҳайвонига турига қараб алоҳида рақам берилади (бирка, марка, жетон, чип), ҳайвонлар тўғрисидаги маълумот махсус базага киритилиб, ветеринар паспорти берилади. Ҳужжат 2018 йилнинг 1 январида кучга киради.
Ҳайвонлар идентификацияси учун маълум бир тўлов киритилади. Тўловнинг ҳажми ва шартлари Давлат ветеринария қўмитаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатда белгиланганидек, чорва ҳайвонлари, жумладан қўй, эчки ва туяларнинг болалари туғилганидан 14 кун ўтиб рўйхатга олинади, от ва эшак боласи 4 ойлик муддатдан, чўчқа болалари бир ойлик муддатдан, кучук ва мушуклар 3 ойлигидан рўйхатга киритилади.
Ҳайвонни сотиб олиш вақтида (ёки қабул қилиш) 7 кун ичида тегишли давлат ветеринария хизматига мурожаат қилиб, жониворни рўйхатга киритиб қўйиши керак.
Ҳужжатда, нафақат уй ҳайвонларини парваришлаш, балки кўча ҳайвонларини тутиш ва парваришлаш, жониворлар эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам белгилаб берилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди