09:21 / 14.10.2017
10 950

Намангандаги коллеж кўнгилхушлик учун “ғаройиб масканга" айланди ва ИИБ ходими эса воқеани яширди...

Намангандаги коллеж кўнгилхушлик учун “ғаройиб масканга" айланди ва ИИБ ходими эса воқеани яширди...
Наманган вилоятида истиқомат қилувчи 3 нафар йигит 2 нафар енгилтак қизлар билан навбатдаги “кўнгилхушлик” учун “ғаройиб масканни” топишди...

Ижарага олинган “жой”, биринчи марта бўлмаса керак, Чортоқ туманидаги Короскон иқтисодиёти коллежи қоровули томонидан “тайёр” қилиб қўйилганди.

Қоровулхона — спиртли ичимликлар ичиладиган “учрашув” жойи, коллеж кутубхонасини эса исловотхонага айлантирган 4 эркак ва 2 нафар аёлнинг кўнгилхушлиги узоққа чўзилмади.

Ҳудуднинг милиция профилактика инспектори Шуҳрат Исматуллаев бошчилигидаги гуруҳ “ижарачи” қоровулни ҳам, таълим масканини булғашга келган “ошиқ-маъшуқ”ларни ҳам шармандали ҳолатда қўлга олди.

Бу ҳақда “Постда” газетасининг 7 октябрь сонида эълон қилинган мақолада батафсил баён қилинган.

Энг қизиғи шундаки, ҳуқуқ-тартибот посбонлари: Икром Жўраев ва инспектор Шуҳратжон Исматуллаев ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли тартибда жиноий иш очиш ва содир бўлган воқеа-ҳодисани тегишли тартибда раҳбариятга маълум қилиш ўрнига, икки енгилтак қизни қўйиб юборган, уч йигитга эса пора эвазига “ишни ёпиш”ни таклиф қилган.

Йигитлардан бири 100 доллар эвазига жиноий иш очилишидан “қутулиб” қолган.

Иккисидан эса маълум миқдордаги пул талаб қилинган, аммо йигитлар “бугун-эрта”, “бори шу” қилавергач, милиция инспекторлари ҳоли-жонига қўймай қўнғироқ қилавергач, тамагирлик ҳолати ҳақида ҳуқуқ идораларига хабар берган.

Ҳозирда милиция нозирлари тамагирлиги боис жазога тортилгани хабар қилинмоқда.

Таълим масканини фоҳишахонага айлантирган йигит-қизлар ҳамда уларга “шароит” яратиб берган қоровул ҳам тегишли тартибда жазога тортилган, деб умид қиламиз.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Намангандаги коллеж кўнгилхушлик учун “ғаройиб масканга" айланди ва ИИБ ходими эса воқеани яширди...