Сирдарёда 50 минг сўмликни қалбакилаштирган гуруҳ қўлга олинди

1 дақиқа ўқиш7.9K
Сирдарёда 50 минг сўмликни қалбакилаштирган гуруҳ қўлга олинди
15 октябрь куни Ҳошимжонова К. исмли фуқаро Оқолтин тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ хабар бермоқда.

Аризасида шу куни соат 23:30 ларда,ўзига тегишли бўлган Оқолтин тумани, «Қамбарова Ойша» ЯТТ савдо дўконида савдо қилаётган вақтида, Epica русумли, 10 N 110 FA давлат рақам белгили автомашинада тўрт нафар номаълум шахслар келиб, ундан 26 000 сўмга нарсалар харид қилиб, тўлов учун 50 000 сўмлик купюра бериб кетганлигини, улар кетишганидан сўнг 50 000 сўмлик купюра ҳақиқий эканлигига шубҳа туғилиб, бу ҳақда ИИБ ходимларига хабар берганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур ҳолат юзасидан гумон қилинган Мирзараҳматов Улуғбек, Носиров Фарҳод, Абдураҳимов Азиз ва Гилязов Фарҳодлар ушланган.

Шунингдек, суриштирув жараёнида У.Мирзараҳматов, Ф.Носиров, А.Абдураҳимов ва Ф.Гилязовлар Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Яллама МФЙ ҳудудида жойлашган «Балиқ» чойхонасида овқатланиб, 235 000 сўм ичига 1 дона қалбаки 50 000 сўмлик купюрани қўшиб, тўлов қилганлиги аниқланиб, ушбу купюра далилий ашё сифатида олинган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг 812-сонли хулосасида, тақдим қилинган 2 дона серия рақамлари бир хил бўлган АW 1617005 серия рақамли 50 000 сўмлик купюралари томчи пуркагич рангли принтерда бажарилганлиги, ушбу технология Ўзбекистон миллий валютасини ишлаб чиқариш технологиясига мос келмаслиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан У.А.Мирзараҳматов ва унинг жиноий шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 176-моддаси 2-қисми «а» банди (қалбаки пул ясаш ва уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?