Рамзан Қодиров Ўзбекистонга ташрифи таассуротлари билан бўлишди

1 дақиқа ўқиш6.9K
Рамзан Қодиров Ўзбекистонга ташрифи таассуротлари билан бўлишди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров куни кеча мамлакатимизга ташриф буюргани тўғрисида хабар берган эдик. У ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ушбу ташриф таассуротлари тўғрисида алоҳида пост эълон қилди.

«Ассаламу алайкум! Мен душанба куни Ўзбекистон пойтахти Тошкентга ташриф буюрдим. Анчадан буён Ўзбекистон ҳамда унинг пойтахти билан юзма-юз кўришишни кутиб юрган эдим, – деб бошлайди постини Рамзан Қодиров.
– Тошкентда мени ҳурматли Президент Шавкат Мирзиёев қабул қилди. Дўстона ҳам илиқ суҳбат учун Шавкат Миромоновичдан миннатдорман! Менга шу аён бўлдики, давлат раҳбари менинг қадрли отам, Чеченистон Республикаси президенти, Россия қаҳрамони Аҳмад ҳожи Қодировни сиртдан яхши билган, унинг терроризмга қарши кураш бўйича фаолиятидан яхшигина хабардор экан.

Отам тўғрисида ал Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ректори, Аҳмад ҳожининг устози ҳамда оиламизнинг яқин дўсти Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сўзлаб бергани айтилди. Мен ҳам Аҳмад Ҳожининг Ўзбекистон ҳамда унинг халқига самимий муҳаббати тўғрисида баён қилдим. Биз мамлакатлар ўртасидаги ўзаро алоқаларга доир иқтисод, ижтимоий ҳаёт, маданият, спорт, инвестиция, сиёсат соҳасидаги бир қатор масалалар тўғрисида суҳбатлашдик».

Шундан сўнг Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёев билан Ўзбекистон ҳамда Чеченистон ўртасида ҳамкорликни янада юқори даражага кўтариш тўғрисида келишиб олганини маълум қилди.
«Мен Шавкат Миромонович тимсолида Ўзбекистон халқи Аллоҳнинг марҳамати ила ўз халқини, мамлакатини беҳад севадиган, бутун умри давомида Ватанига хизмат қилишга тайёр ҳақиқий етакчига эга бўлганини кўрдим», дейди Чеченистон раҳбари. Шунингдек, Ўзбекистон раҳбарини Чеченистон маркази Грознийга таклиф этганини ҳам таъкидлади.
[media=https://www.instagram.com/p/BaUgrJKn7fp/]
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?