20:19 / 21.10.2017
7 468

5 минг долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган фолбин қўлга олинди

5 минг долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган фолбин қўлга олинди
Вобкент туман ИИБга, Қурувчи МФЙ, Арабон кўчаси 28-уйда яшовчи, 1963 йилда туғилган нафақадаги Х.З.Ҳ. ариза орқали мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг уйига келиб, унга турли кўнгилсизликлар ҳақида гапириб, агар у айтган ишларни бажармаса уйида ва рўзғорида нохушликлар содир бўлишини айтиб, алдаб, ишончига кириб, бало-қазолардан халос этувчи дуо ўқиб бериш эвазига ундан 640.000 сўм нақд пулларни, 2 дона жами баҳоси 1.350.000 сўмлик аёллар узугини ҳамда бир дона хўроз ва товуғини қўлга киритиб воқеа жойидан яширинади. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Кейинги куни ўша шахси номаълум бўлган аёл Замира Ходжиеванинг уйига қайтиб келиб, уйида бўлган барча пулларини олиб чиқиши лозимлигини, уларга «дуо солиб беришини», дуо солинган пуллар баракалик бўлишини айтиб алдаб, ишончига кириб, ундан 5000 АҚШ долларини қўлга киритиб, пуллар ўрнига қора селофанга ўралган қоғозларни алмаштириб қўйиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган эди.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Тутзор МФЙ, Қоракўл кўчаси 32-уйда яшовчи, 1982 йилда туғилган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан судланган М.Г.Б. содир қилганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Г.Мингбоевага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иш қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 5 минг долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган фолбин қўлга олинди