Эйнштейннинг бахт рецепти аукционда 1,5 млн долларга сотилди

1 дақиқа ўқиш6.5K
Эйнштейннинг бахт рецепти аукционда 1,5 млн долларга сотилди
Исроилда ўтказилган кимошди савдосида Альберт Эйнштейннинг бахт рецепти 1,5 миллион долларга сотилди. Бахтга етишиш сири машҳур физик олим томонидан 95 йил муқаддам Токиодаги меҳмонхоналардан бирида хат ташувчига миннатдорлик рамзи сифатида ҳадя этилган.

1922 йилда Японияга маъруза ўқишга келган буюк физик (у яқиндагина Нобел мукофотига сазовор бўлиб, машҳурликнинг илк «мева»ларини татиб кўраётган бир паллада) хат ташувчига бериш учун чақа тополмай қолади. Курьерни қуруқ қўл билан қайтариб юборишни ўзига эп кўрмаган олим ҳаётда асқотадиган бир жуфт маслаҳатни қоғозга немис тилида ёзади-да, йигитчага бу маслаҳатларни сақлаб қўйишни қаттиқ тайинлайди.

«Келажакда уларнинг баҳоси оддий чой-чақадан анча баланд бўлиши мумкин», — дейди олим.
«Омад кетидан қувиб, ўзни беҳаловатликда қолдиргандан кўра, осуда ва камтарин ҳаёт инсонга кўпроқ бахт улашади», — дейилади Эйнштейннинг меҳмонхонага тегишли бланкда ёзилган маслаҳатида.

Ушбу лот учун номаълум харидор 1,56 миллион доллар тўлади, деб хабардор қилади Winners кимошди уйи хабарига асосан Соф нашри.
Буюк физик олимнинг иккинчи маслаҳатида эса: «Гар ирода бўлса, имкон ҳам топилади» деган сўзлар битилган. Маълумотларига кўра, иккинчи xaт аукционда 240 минг долларга сотилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?