Жасурбек Иброҳимов иши бўйича суд ҳукми ўқилди

2 дақиқа ўқиш8.7K
Жасурбек Иброҳимов иши бўйича суд ҳукми ўқилди
Бугун, 30 октябрь, душанба куни Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан суд жараёни якунланди ва ҳукм ўқилди. «Kun.uz» мухбири маълумот беришича, Миробод туман суди айбланувчи Исломбек Тўлагановни 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш бўйича ҳукм чиқарган.

Ислом Тўлаганов Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» пункти билан (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) айбланганди.

Суд Жасурбек Иброҳимов 3 май куни олинган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган деган хулосага келган.

Прокурор судда Тўлагановни 6 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўллашни сўраганди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ёзида тиббиёт коллежи талабалари ўртасидаги муштлашув оқибатида улардан бири ҳалок бўлиши жамоатчилик муҳокамасида бўлди. 3 май куни рўй берган муштлашув оқибатида оғир тан жароҳатланган Жасур Иброҳимов бир ой давомида шифохонада бўлган, у 5 марта операция қилинганди. Аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади ва у 1 июнь куни вафот этди

Бу воқеа жамоатчиликда катта резонанс келтириб чиқарди. Тошкент шаҳри аҳолиси адолатли тергов ўтказилиши ва айбдорлар жазоланишини сўраб имзо йиғди.

Боровский коллежи ушбу воқеалар ортидан ёпилди.

Исломбек Тўлаганов июнь ойи бошида ҳибсга олинганди. Ушбу жиноят бўйича тергов жараёнини Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев шахсан назоратига олди. Иш бўйича илк суд эшитуви 26 сенятбрь куни Миробод тумани судида бўлиб ўтди.

Суд можаро иштирокчиларининг ота-оналари, гувоҳлар, суд тиббий экспертларининг кўрсатмалари тингланди. Суд жараёни иштиркочиларининг кўрсатмалари бир-бирига зид бўлар ва чалкашликлар юзага келарди.

Охирги суд йиғилишида ҳам жабрланувчининг адвокати Лола Исмоилова прокурор айблов хулосаларига эътироз билдириб, ишни гуруҳ бўлиб калтаклаш сифатида таснифлаш кераклигини айтди. Адвокат жанжалнинг барча иштирокчиларини жазолашни сўради.

Судланувчининг адвокати эса можаро Жасур Иброҳимов айбдор бўлганини айтиб, унинг ўлимига шифокорларнинг бепарволиги сабаб бўлганини келтирди ҳамда ҳимоясидаги шахсни дарҳол озод қилишни сўради.

1999 йилда туғилган Исломбек Тўлаганов Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» пункти билан (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) айбдор деб топилди ва унга 6 йиллик қамоқ жазоси белгиланди (умумий тартибдаги колония).

Юқоридаги модда 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этишни кўзда тутади, вояга етмаганлар учун - 7 йилгача.

Томонлар суд ҳукмидан норози бўлса, белгиланган тартибда апелляция ёки кассация тартибида юқори турувчи идорага мурожаат қилиши мумкин.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?