20:58 / 31.10.2017
7 278

Лола Каримова – Тиллаева оиласи билан Ҳеллоун байрамини нишонлади

Лола Каримова – Тиллаева оиласи билан Ҳеллоун байрамини нишонлади
Лола Каримова – Тиллаева ўзининг Instagramдаги саҳифасида ўзгача қиёфадаги суратини тақдим этди.
Лола Каримова Ҳеллоун байрами муносабати билан «Биллни ўлдириш» фильмидаги Қора Бамба образини ўзида акс эттирганини маълум қилган.
Лола машҳур жангари фильмда Ума Турман ижро этган бош қаҳрамон қиёфасида тушган суратини Instagramдаги саҳифасида жойлаштирди. Унинг ёнида юзига ниқоб таққан эркак бўлиб, у Лоланинг турмуш ўртоғи Тимур Тилляев эканини тахмин қилиш мумкин.

Маълумот учун, Ҳеллоун — Ирландия ва Шотландиядаги қадимий кельтларнинг байрами бўлиб, ҳар йили 31 октябрь куни дунё бўйлаб нишонланади. Бу байрам турли эртак қаҳрамонларини акс эттирувчи ниқоб ва костюмлар кийиш анъанаси билан айниқса машҳур.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лола Каримова – Тиллаева оиласи билан Ҳеллоун байрамини нишонлади