Таркибида олтингугурт миқдори юқори бўлган дизель ёқилғиси асосан мотор қайиқлар, кемалар, шу билан бирга турли қишлоқ хўжалик техникаси учун қўлланилади. Энди бундай ёқилғиси қолиб кетган Хитой компаниялари уларни мамлакатдан ташқарига олиб чиқиб, хорижда сотишига тўғри келади. Бу ҳақда «Reuters»га таяниб «Кун.уз» хабар берди.
Хитойда таркибида олтингугурт кўп бўлган дизель ёқилғисидан фойдаланиш тақиқланди. Бундай ёқилғи арзонлиги сабаб ундан асосан кема ва тракторлар учун фойдаланишади. Хитой ҳукумати атроф-муҳитнинг ифлослик даражаси барча мавжуд нормалардан ошиб кетгани сабаб шундай қатъий чора қўллашга қарор қилди. Бу масала айниқса иситиш мавсуми бошланишидан аввал долзарбдир.
Давлатнинг асосий вазифаси - ёқилғи қуйиш шохобчаларида янги қонун ижросини назорат қилиш. Инспекторлар бундай ёқилғининг сотилишига йўл қўймаслик учун рейд ва экспертизалар ўтказишади. Шундай бўлса-да, асосан олтингугуртли ёқилғида ҳаракатланувчи кичик балиқчилар қайиқларини назорат қилиш қийинроқ бўлади.
Умуман олганда, Хитой экологик тоза транспорт бўйича мутлақ етакчилик сари ҳаракатланишда давом этмоқда. 2017 йилнинг илк 9 ойида мамлакатда 398 минг электромобиль харид қилинди, маҳаллий заводларда 424 минг электрокар ишлаб чиқарилди, яъни хитойликлар ўзларида ишлаб чиқарилаётган электротранспортнинг деярли барчасини сотиб олишган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди