
Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом қайта кўриб чиқилиб, янги таҳрирда тасдиқланди (рўйхат рақами 2944). Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда.
Унга кўра, якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) билан ҳам валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби белгилаб берилиб, энди ЯТТлар ўз ҳисобварағидан пул ўтказиш орқали чет эл валютасини сотиб олишлари мумкин.
Бундан ташқари, эндиликда валюта айирбошлаш амалиёти вақтида расмийлаштириладиган барча маълумотномаларни тижорат банклари мустақил равишда тайёрлашлари мумкин. Бугунги кунга қадар мазкур маълумотномалар “Давлат белгиси” давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланар эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар