798 млн сўмлик зарар бекор қилинди: Ли 9 иши якунланди

1 дақиқа ўқиш178
798 млн сўмлик зарар бекор қилинди: Ли 9 иши якунланди

2025 йил 30 сентябрь куни Мирзо Улуғбек туманида BYD ва Лихианг L9 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Катта тезликда ҳаракатланган Ли 9 йўналишини ўзгартирган BYD билан тўқнашиб, ағдарилиб кетган.

Биринчи инстанция суди BYD ҳайдовчисининг зиммасига 798 миллион сўм миқдорида моддий зарарни қоплаш мажбуриятини юклаган эди. Мазкур қарор ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилингач, апелляция суди уни бекор қилиб, ишни қўшимча терговга юборган.

Мирзо Улуғбек тумани жиноят ишлари бўйича судида иш юзасидан якуний қарор эълон қилинди. Унга кўра, Ли 9 ҳайдовчиси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг учта моддаси бўйича айбдор деб топилди.

Суд қарори билан унга жами 6 миллион сўмдан ортиқ миқдорда жарима тайинланган.

Шу тариқа, аввал BYD ҳайдовчисига юклатилган 798 миллион сўмлик моддий зарар масаласи бекор қилинган ва иш якунида жавобгарлик Ли 9 ҳайдовчисига юкланган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?