Кутилмаганда теккан меросдан хурсандчиликда ўлиш “амримаҳол” бўлса-да, бироқ биржа ёки қиморда ютқазиш одамнинг ўлимига олиб келиши мумкин.
Кардиолог-шифокорлар ва олимлар Жанубий Африканинг юрак-томир касалликлари уюшмасининг 18-конгрессида кўплаб мутахассисларни хавотирга солган ҳисоботни тингладилар. Аниқланишича, аксарият ўлим билан туговчи инфарктлар у ёки бу молиявий йўқотишлар билан боғланган экан.
Йоханнесбургдаги Витватерсранд университети олимлари ўткир юрак етишмовчилиги хуружларининг аксарият қисми у ёки бу тарзда психосоциал омиллар билан боғланганини қайд қилишди. Бу омиллар орасида биринчи ўринда молиявий маблағлар ва бошқа активлар туради.
Олимларнинг айтишича, агар одам узоқ вақт давомида молиявий қийинчиликлар билан боғлиқ кучли стрессларни бошдан кечирган бўлса, унда Миокард инфаркти пайдо бўлиши хавфи ошар экан.
Олимларнинг таъкидлашича, инфарктни келтириб чиқарувчи молиявий хатарларга оилавий, шахсий муносабатлар ва карьера билан боғлиқ муаммолар таъсир қилиши мумкин. Олимларнинг айтишича, буларнинг барчаси инсон саломатлигига ёмон таъсир ўтказади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди