Чирчиқ шаҳридаги Техника касб-ҳунар коллежининг икки ўқувчиси ўзаро жанжаллашишган, оқибатда ўқувчилардан бири тан жароҳати олган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизматига таяниб UZ24 хабар қилди.
Маълум бўлишича, 16 ноябрь куни соат 08.00 ларда Бўстонлиқ туманида яшовчи, Чирчиқдаги Техника касб-ҳунар коллежи талабаси, 2001 йилда туғилган М.А. таниши, шу коллежнинг 1-босқич талабаси, 2001 йилда туғилган Ш.С. билан ўзаро жанжаллашиб, уни қўли билан уриб, шикаст етказган.
Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббий марказининг бирламчи тиббий маълумотномасига кўра, Ш.С.ни олган тан жарохатлари «соғлиқни қисқи муддатга бузилишига олиб келган енгил» тан жароҳати эканлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди