Рамзан Қодиров ўз Instagram’ида Шавкат Мирзиёевнинг жамоаси ҳақида ёзди

1 дақиқа ўқиш8.7K
Рамзан Қодиров ўз Instagram’ида Шавкат Мирзиёевнинг жамоаси ҳақида ёзди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифасида ўзи Ўзбекистонга ташрифи чоғида дўстлашиб қолган, Президент Шавкат Мирзиёевнинг жамоаси аъзоси ҳақида.
Рамзан Қодиров ўз Instagram’ида Шавкат Мирзиёевнинг жамоаси ҳақида ёзди
«Азиз дўстлар! Чечен масалига кўра, бир донишманд ўғилларига турли ўлкаларда қўрғонлар барпо этишни васият қилади. Улар гап айнан ҳимоя иншоотлари ва бинолари ҳақида боряпти, деб ўйлаган. Аслида эса ота ўғилларига ҳар қандай қўрғондан яхшироқ бўлган ишончли дўстлар орттиришни топширган экан. Менинг азиз отам, ЧР биринчи президенти, Россия қаҳрамони Аҳмадҳожи Қодиров мусулмонларга дўстлик ва қариндошлик алоқаларини мустаҳкамлашни буюрувчи, шу билан бирга, уларни узишни қораловчи ҳадисларни айтиб берар эди. Мен буларнинг барчасини Ўзбекистонга ташрифим чоғида эсга олдим, у ерда Оллоҳнинг иродаси билан муносиб одамлар билан танишдим. Албатта, ажойиб дўстим ва биродарим Ойбек Турсуновни топганим мен учун катта бахт. Яхши ўқимишли, ҳалол, хушмуомала ва камтарин йигит. Менга унинг давлат миқёсида фикрлаш кўлами, унинг ўз ватани — Ўзбекистон келажагига қатъий ишончи ёқди! Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сафдошлари ва маслакдошлари жамоасида Ойбек Турсуновдек ёшлар бўлса, демак у ўзига ажойиб жамоани йиғиб олган. Азиз биродарим, уйимнинг эшиклари сиз учун ҳамиша очиқ! Албатта, биз Самарқанд ёки Бухородагидек мазали палов тайёрлай олмаймиз, аммо сиз Ўзбекистонда татиб кўрмайдиган чечен таомлари билан меҳмон қиламиз! Яна шуни айтмоқчиманки, сизнинг Чеченистонда қўрғонингиз бор!», — дейилади постда.

Эслатиб ўтамиз, Чеченистон Республикаси президенти Рамзан Қодиров октябрь ойида Ўзбекистонга келган эди.

Манба: Дарё
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?