«Умидимизни узгандик. Президентимизга раҳмат!». Аҳмадбойнинг шогирдидан машинасини қайтариб олганлар фикри (видео)

1 дақиқа ўқиш6.5K
«Умидимизни узгандик. Президентимизга раҳмат!». Аҳмадбойнинг шогирдидан машинасини қайтариб олганлар фикри (видео)
«Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастури 27 ноябрь куни чинозлик Аҳмадбойнинг шогирдларидан бири — 2016 йил июнь ойида қўлга олинган янгийўллик Нуриддин Абулғозиевнинг суди бўлиб ўтгани ҳақида хабар берди. Хабар беришларича, суд жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судида бўлиб ўтган. Бироқ маҳкама айнан қачон бўлгани, айбдорларга айнан қандай жазо қўлланилгани ҳақида аниқ маълумот берилгани йўқ.

«Ахборот 24» лавҳасида Нуриддин Абулғозиев ва унинг шериклари томонидан ҳали ўзлаштиришга улгурилмаган 700 миллион сўм миқдоридаги пул ва 125 та автомобиль ўзининг қонуний эгаларига қайтарилиши ҳақида суд томонидан қарор чиқарилгани маълум қилинди. Шунингдек, лавҳада Нуриддин Абулғозиевга машинасини бериб, энди суд қарори асосида уни қайтариб олаётган икки фуқаронинг интервьюси келтирилган.

Ҳар иккала фуқаро ҳам машинани Нуриддин Абулғозиевга топширганидан сўнг алданганини билиб қолганини, Нуриддин Абулғозиев ваъдасини бажармаганини, машинасидан умидини узиб бўлганини, бироқ энди адолат қарор топиб, ҳеч қандай шикаст кўрмаган мулкини қайтариб кетаётганини таъкидлаган. Уларнинг ҳар иккиси бунинг учун Ўзбекистон Президентига миннатдорчилик билдирган.

Манба: Daryo.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?