Тошкентда туялар карвони кўринишидаги сайёҳлик объекти пайдо бўлди

1 дақиқа ўқиш9.7K
Тошкентда туялар карвони кўринишидаги сайёҳлик объекти пайдо бўлди
9 декабрда Тошкентнинг Чилонзор туманида сайёҳлик намойиши объекти – йўлга чиқаётган карвон ва рамзий қудуқ кўринишидаги инсталляция очилиши маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб Кун.уз ёзмоқда.

Ушбу инсталляция ғояси асосий қисми Ўзбекистон ҳудудидан ўтган Буюк Ипак йўлини акс эттиришдан иборат.

Ушбу объект янги ишлаб чиқилаётган сайёҳлик йўналишларига киритилади. Маросимда иштирок этган хорижлик сайёҳларнинг фикрича, карвон ва қудуқ Ипак йўлига хосликни тўлиқ акс эттиради ва шубҳасиз, Ўзбекистонга келувчи хорижликлар орасида оммалашади.

Қайд этиб ўтиш жоизки, айни вақтда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси Чилонзор тумани ҳокимияти билан биргаликда туманда кичик сайёҳлик кластерини яратиш бўйича ишларни бошлаб юборган. Жумладан, Ю.Гагарин кўчасини сайёҳлар шопинг қилиши, тамадди қилиши ва кўнгил ёзиши мумкин бўладиган махсус сайёҳлик кўчасига айлантириш режалаштирилган.

Бу лойиҳа доирасида бренд дўконлар, умумий овқатланиш жойлари (тематик ресторанлар, арт-кафелар, қаҳвахоналар), сувенир дўконлари, ҳунармандлар устахоналарини очиш режалаштирилган.

Шундай ишлар қўмита томонидан Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари ҳокимиятлари билан биргаликда ҳам олиб борилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?