“Чилонзор” метросидан Арнасой кўчасигач бўлган йўл вақтинча ёпилади

“Чилонзор” метросидан Арнасой кўчасигач бўлган йўл вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида йўл инфратузилмасини яхшилаш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан “Чилонзор” метро бекатидан Арнасой кўчасигача, 16-шаҳар шифохонаси йўналишидаги автомобил йўли вақтинча транспорт ҳаракати учун ёпилади.

Маълум қилинишича, мазкур чеклов 6 август соат 00:00 дан 10 август соат 08:00 га қадар амал қилади. Шу давр мобайнида ушбу йўналишда барча таъмирлаш ишлари якунланиши режалаштирилган.

Мутасаддилар ҳайдовчилардан ҳаракатни олдиндан режалаштиришни, тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида муқобил йўналишлардан фойдаланишни сўрамоқда. Шунингдек, вақтинчалик ноқулайликлар учун фуқаролардан тушуниш билан ёндашиш илтимос қилинган.

Kichik halqa yo‘lining yopilgan qismi va vaqtinchalik harakatlanish sxemasi xaritasi.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар