Ўзбекистон Қаҳрамони Аваз Эргашев вафот этди

1 дақиқа ўқиш7.3K
Ўзбекистон Қаҳрамони Аваз Эргашев вафот этди
Мамлакат қишлоқ хўжалиги тизимида кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган ва халқ ҳурматига сазовор бўлган Ўзбекистон Қаҳрамони Аваз Эргашев шу йил 25 декабрь куни вафот этди. Президент Шавкат Мирзиёев ва ҳукумат аъзолари таъзия изҳор этишди. Бу ҳақда «ЎзА»га таяниб «Кун.уз» хабар бермоқда.

А.Эргашев 1949 йилда Жомбой туманида туғилди. Фаолияти давомида Жомбой туманидаги жамоа хўжалигида бригада бошлиғи, бош агроном ва хўжалик раиси вазифаларида, шунингдек, «Жомбой дон» акциядорлик жамияти, туман машина-трактор паркида раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилди. 2009-2015 йилларда Жомбой туманидаги «Аваз агро ҳосил» фермер хўжалиги бошлиғи сифатида самарали фаолият олиб борди.

А.Эргашев ўзининг кўп йиллик фаолияти давомида пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшди. Айниқса, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда фермерлик ҳаракатини ташкил этиш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини шакллантириш борасида фидокорона меҳнат қилди. Унинг раҳбарлигидаги фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича вилоятда энг юқори кўрсаткичларга эришиб келган.

А.Эргашев сўнгги йилларда нафақада бўлишига қарамасдан, жамоат ишларида фаол иштирок этиб, қишлоқ ва маҳаллаларни обод қилиш, ёшларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аграр тармоқни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришиш борасида ўзининг маслаҳат ва ёрдамини аямай, аҳоли ўртасида юксак обрў-эътиборга эга эди.

Унинг кўп йиллик самарали меҳнати давлат томонидан муносиб тақдирланиб, Ўзбекистон Қаҳрамони унвони билан мукофотланган эди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?