12 январь куни Тошкентда, миллий матбуот марказида хабар берганимиздек Ўзбекистон Республикаси президенти матбуот котиби томонидан ташкиллаштирилган илк бриффинг бўлиб ўтди.
Учрашувда сўзга чиққан президент матбуот котиби Комилжон Алламжонов ўз матбуот котибларини таништирар экан “Улар шу пайтгача парда ортида эдилар, энди ҳаммаси очиқ, бўлади.”- дея ваъда берди ва бу каби бриффинглар ҳар бир қарор ва қонунлар қабул қилингандан сўнг уюштириб борилишини айтди.
Илк бриффингда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари (сармоялар ва сайёҳлик йўналиши бўйича масъул) Суҳроб Холмуродов сўзга чиқди. У йиғилишда қатнашаётган хорижий журналистларни инобатга олган ҳолда рус тилида гапиришни афзал билди. Ҳамда, маърузасидан кейинги ўзбек тилида бўлган саволларга ҳам рус тилида жавоб қайтарди. Унинг рус тилида сўзлагани интернетдаги ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Қолаверса, шу куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини билмаган дипломатларни танқид остига олган эди.
Шунингдек, Президент матбуот котиби Комил Алламжоновнинг ўз матбуот котибларини таништиргани ҳам интернет тармоғида танқид остига олинди. Унинг ўзи матбуот котиби бўлса, унга яна икки киши матбуот котиблик қилса у нима иш қилади, маъносидаги савол журналист Паҳлавон Содиқ томонидан ёзилди. Эътироз табиий Пресс-холлда унинг ёдамчиси анжуманни бошқарди ва Комил Алламжонов икки оғиз нутқ сўзлаб томошабинлар қаторидан жой олди.
Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари бир-қанча саволларни очиқ қолдирди. Унингча ушбу саволлар унинг ваколати доирасига кирмаган мавзуларга оид. Бироқ саволлар орасида вазир ўринбосари фаолиятига яқин бўлган сармоя масалалари ҳақидаги сўроқлар ҳам очиқ қолди.
Суҳроб Холмуродов Ёшлар телеканали журналистининг аптекада дориларнинг нарх навоси ҳақидаги ва Рейтерс агентлигининг тарихий ёдгорликларни тиклашга доир саволини ўз ваколатига кирмаслигини айтиб жавоб бера олмаслигини билдирди. РИА новости мухбири ҳам саволига аниқ жавоб ололмаганини билдирди.
Лекин шунга қарамай ижтимоий тармоқларда илк пресс-холл ҳақида ижобий фикрлар ҳам талайгина. Кўпгина саволлар очиқланмаган бўлсада амалдорларнинг журналистлар қаршисига чиқиши ва бу ҳолатнинг бундан кейин мунтазам амалга оширилишини ижобий баҳолаш мумкин. Биринчи қадам камчиликлардан ҳоли бўлмайди. Бир йил аввал қайсидир амалдорни журналистларга пешвоз чиқишини тасаввур ҳам этолмасдик. Халқ эса кўпгина ҳокимият тепасидаги шахсларни танимас эди. Бугун улар ТВда кўринмоқда, танқид қилинмоқда. Энг муҳими Алламжонов айтганидек парда ортидан чиқилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар