Ислом Каримовнинг шахсий фотоальбомдаги эксклюзив суратлари

  • 16-01-2018, 20:24
  • 3 180
  • Жамият
  • Ислом Каримовнинг шахсий фотоальбомдаги эксклюзив суратлари
    Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг шахсий шифокори, Тошкент тиббиёт академияси анестезиология ва реаниматология кафедраси профессори, Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув маркази директори Вячеслав Аваковнинг Ислом Каримов ҳақидаги хотираларини эътиборингингизга ҳавола этган эдик.

    Кейинроқ, Ислом Каримовнинг шахсий шифокори билан тушган, ҳали ҳеч қаерда эълон қилинмаган суратларини ҳам тақдим этилди.

    Вячеслав Аваков Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг нафақат шахсий шифокори, балки энг яқин дўстларидан бири эди. Оилавий борди-келди, самимий мулоқотлар чоғида тушилган суратлар эса бугунгача шахсий фотоальбомдан жой олиб, оммага эълон қилинмаганди.

    Вячеслав Аваков Ислом Каримовнинг сўнгги дақиқаларида ёнида бўлганлардан бири саналади. Ҳатто, Ислом Абдуғаниевичнинг тоби қочишидан аввал бир дастурхон атрофида дийдорлашишган.

    Вячеслав Аваков ЎзАга эксклюзив суратларни тақдим этди. Унда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов, унинг турмуш ўртоғи Татьяна Акбаровна Каримова ҳамда шифокор Вячеслав Аваков тасвирланган.


    » » Ислом Каримовнинг шахсий фотоальбомдаги эксклюзив суратлари