16:03 / 24.01.2018
13 322

Бўстонлиқ туманидаги "дача"лардан биридаги фоҳишахона фош этилди

Бўстонлиқ туманидаги "дача"лардан биридаги фоҳишахона фош этилди
Кеча, 23 январь куни соат 16:30 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир жараёнида фоҳишалик билан шуғулланиш ҳолати қайд этилди.

Таҳририятимизга келиб тушган хабар кўра, тумандаги «Озодбош Ширин Олма боғи» боғдорчилик-узумчилик ширкатига қарашли далаҳовлида нафақаҳўр, 1951 йилда туғилган, А.Х. фоҳишахона саклаб, Бўстонлиқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган, Т.Б. ва Тошкент шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган, А.Ш.га 30.000 сўм эвазига жинсий алоқа қилиш учун хона ажратиб бергани аниқланиб, ушланди.

Ҳозирда туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бўстонлиқ туманидаги "дача"лардан биридаги фоҳишахона фош этилди