11:02 / 01.02.2018
5 462

МХХ кескин ислоҳ қилинади, хизматга тааллуқли бўлмаган бўлинмалар фаолияти тугатилади

МХХ кескин ислоҳ қилинади, хизматга тааллуқли бўлмаган бўлинмалар фаолияти тугатилади
2018 йилнинг 31 январида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати коллегиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди, у амалга оширилган ишлар таҳлили ва Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда Олий Мажлис палаталарининг раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси президенти Девони вакиллари, ҳукумат аъзолари, Миллий хавфсизлик хизмати марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари юқори мансабдор шахслари иштирок этди.

Йиғилишда ҳар қандай давлатнинг асосий вазифаларидан бири инсон, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлашдан иборат экани ва шундай бўлиб қолиши таъкидланди.

Қайд этилишича, ўтган давр мобайнида Миллий хавфсизлик хизмати Ўзбекистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашга катта ҳисса қўшди.

Шу билан бирга, йиғилишда объектив баҳолаш асосида Миллий хавфсизлик хизмати ва унинг ҳудудий бошқармаларининг алоҳида бўлинмалари фаолияти танқид қилинди. Идоралараро ҳамкорликни ташкил этишда, тезкор ва тергов тадбирларини ўтказишда, шунингдек кадрлар билан ишлашда аниқ хато ҳамда камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

Давлат раҳбари Миллий хавфсизлик хизматини замонавий талабларни инобатга олган ҳолда қайта ислоҳ этиш зарурлигини таъкидлади. Махсус хизматларга хос бўлмаган вазифалар билан шуғулланадиган идораларнинг тугатилиши муҳимлиги таъкидланди, бу бир қатор ҳолатларда давлатнинг бошқа тузилмалари функцияларини ўзгартиришга, шунингдек, миллий хавфсизликнинг энг муҳим соҳаларида бўлинмаларни мустаҳкамлашга олиб келди.

Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегиясида кўзда тутилган кенг кўламли вазифаларни ҳисобга олган ҳолда, Миллий хавфсизлик хизматининг яқин истиқболда устувор вазифалари мамлакат ривожланиши янги босқичида ҳаётнинг деярли барча соҳаларида вақт талабларига жавоб берадиган туб ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Мамлакат президентининг алоҳида таъкидлашича, давлат куч тузилмаларидан бири бўлган Миллий хавфсизлик хизмати ўз фаолиятини «Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» принципи асосида амалга ошириши лозим.

Жорий йилда «Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш муҳимлиги қайд этилди, у Миллий хавфсизлик хизматининг асосий функциялари ва вазифаларини аниқлайди ва, энг муҳими, куч органларининг ваколатларини аниқ чегаралашга имкон беради.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича Миллий хавфсизлик хизмати самарали фаолиятининг гарови, бошқа ҳар қандай идора ёки ташкилот каби, кадрлари, биринчи навбатда, раҳбар ходимлари, уларнинг содиқлиги, профессионаллиги, меҳнатсеварлиги ва юксак масъулияти ҳисобланади.

Миллий хавфсизлик хизмати бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида аҳолига унинг муаммоларини ҳал қилишда, маҳаллий ҳокимият органлари ва давлат органларига – бошланган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда фаол кўмак кўрсатиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси президенти Миллий хавфсизлик хизмати ўқув муассасалари раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилари таркибидан ёш кадрларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш, турли синовларга бардош билан туриш, ўзини ўзи доимий равишда камолотга етказиш ва профессионал ўсишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда тарбиялашни талаб қилди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг давлат маслаҳатчиси этиб тайинлангани муносабати билан Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонига биноан, илгари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимида ишлаган Ихтиёр Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланди.

Масъул шахсларга Миллий хавфсизлик хизмати ва унинг бўлинмалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МХХ кескин ислоҳ қилинади, хизматга тааллуқли бўлмаган бўлинмалар фаолияти тугатилади