
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, Самарқанд шаҳар Регистон меҳмонхонаси боғбони 1960 йилда туғилган Ё.Шокиров Тайлоқ туманида яшовчи куёви, С.Зоҳидовни ўлдириш учун одам ёллаб беришни сўраб, ҳамқишлоғи А.Облоқуловга мурожаат қилган. Куёвининг ўлими учун у “ёлланма қотил”га 300 доллар ваъда қилган.
Боғбоннинг ҳамқишлоғи А.Облоқулов бу ҳақда Оқдарё тумани ИИБга маълум қилган. Шундан сўнг, ИИБ томонидан махсус тадбир уюштирилган.
«Мазкур ариза юзасидан 9 февраль куни С.Зоҳидовни юз қисми қонга бўялган ҳолда мобиль телефонга олинган сурати Ё.Шокировга Дахбед қўрғони Пахтаобод кўчасида жойлашган чойхонада учрашиб кўрсатилганидан сўнг, “ёлланма қотил” А.Тўраевга 300 АҚШ долларини берган вақтида Ё.Шокиров қўлга олинган», — дейилади ИИВ ахборотида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар