00:39 / 14.02.2018
6 378

Сирдарёда ҳаром ўлган мол гўштини сотган шахслар қўлга олинди

Сирдарёда ҳаром ўлган мол гўштини сотган шахслар қўлга олинди
5 февраль куни Мирзаобод туманида яшовчи Садриддин Алибеков далада зовурга тушиб кетиб, ўлган қорамолини қассобчилик билан шуғулланувчи Р. Элибаев ёрдамида сўйдириб, уйига олиб келган. Бу ҳақда «Дарё»га Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

С. Алибековнинг истеъмолга яроқсиз, арзон нархли мол гўшти борлигидан хабар топган гулистонлик С. Саибов гўштни сотиб олиш таклифини айтиб, 6 февраль куни тахминан 100 килограмм гўшт маҳсулотларини 700 минг сўм эвазига сотиб олган.

С. Саибов гўштни уйига олиб келганидан сўнг шу кунинг ўзида 39 килограммини қийма гўшт савдоси билан шуғуланувчи А. Бакиевга 28 минг сўмдан сотган.

Бундан ташқари, шу кунинг ўзида истеъмолга яроқсиз 11 килограмм гўштни Гулистон шаҳар Баҳор маҳалласидаги чойхоналардан бирига бориб, чойхонанинг иш юритувчиси Бадриддин Эргашевга унинг яроқсиз эканлигини айтмасдан 27 минг сўмдан сотган.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида 6 февраль куни А. Бакиевнинг гўшт қиймалаш хонасидаги музлатгичда 39 килограмм мол гўшти, С. Саибовнинг уйи омборхонасида 24 килограмм гўштдан ажратилган суяк ва омборхонадаги музлатгичда 42 килограмм гўшт маҳсулотлари ҳамда Б. Эргашевнинг иш юритувидаги чойхонани ичида жойлашган музлатгичидан 11 килограмм гўшт ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан С. Соибов, А. Бакиев, Б. Эргашевларга нисбатан ЖКнинг 186-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кўрсатиб ўтилган фуқароларнинг исм ва шарифлари ўзгартирилиб ёзилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда ҳаром ўлган мол гўштини сотган шахслар қўлга олинди