23:40 / 14.02.2018
6 220

Ички ишлар тизимида 3 та янги лавозим жорий этилди

Ички ишлар тизимида 3 та янги лавозим жорий этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 14 февраль куни «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА сайтида берилган.

Жамоат тартибини сақлаш, авваламбор, вояга етмаган ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг бузғунчи таҳдидларни барвақт аниқлаш бўйича якдил ҳаракатларни, уларни ҳамкорликда ва сифатли бартараф этилишини таъминлаш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, қуйидаги лавозимлар киритилди:

— Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, унга жамоат тартибини самарали сақлашни, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрининг барча ички ишлар органлари фаолиятини, шу жумладан, бириктирилган куч ва воситаларни мувофиқлаштириш ҳуқуқи берилсин;

— Бош бошқарма бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари — профилактика инспекторларининг, энг аввало, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги самарали фаолиятини ташкил этиш, ушбу йўналишда барча соҳавий хизматларнинг ўзаро мувофиқлашган ҳамкорлигини таъминлаш учун жавобгар;

— мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг маслаҳатчиси — жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида катта амалий иш тажрибасига ҳамда ушбу органлар тизимида обрў ва ҳурматга эга бўлган ички ишлар органларининг пенсионерлари орасидан жамоатчилик асосида жамланади ва унга тўланаётган пенсиясининг 30 фоизи миқдорида бюджет маблағлари ҳисобидан ойлик устама ҳақ белгиланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ички ишлар тизимида 3 та янги лавозим жорий этилди