10 497
МХХ раҳбари, вазир ва қўмита раиси. Собиқ прокурорлар қайси лавозимларга тайинланмоқда?
13 февраль куни Ўзбекистон бош прокурорининг биринчи ўринбосари Муроджон Азимов Давлат божхона қўмитаси раиси этиб тайинланди. У бу лавозимда ўз вақтида Президент хавфсизлик хизматига бошчилик қилган, собиқ МХХ мулозими Муиджон Тоҳирий ўрнини эгаллади. Муроджон Азимов сўнгги бир йилда мартабали лавозимни эгаллаган биринчи собиқ прокурор эмас.
31 январь куни 3 йилдан бери Ўзбекистон бош прокурори бўлиб ишлаб келаётган Ихтиёр Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланди. У мазкур лавозимда хизматнинг 23 йиллик раҳбари — Рустам Иноятовни алмаштирди.
Ихтиёр Абдуллаев.
2017 йил 4 сентябрда Хоразм вилоятига ҳокимлик қилиб келаётган Пўлат Бобожонов Ички ишлар вазири лавозимига тайинланди. Бобожонов вилоят ҳокими бўлишдан олдин Жиззах ва Бухоро вилоятлари прокурори лавозимида ишлаган.
Пўлат Бобожонов.
Шунингдек, 2017 йил давомида Президентнинг Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятидаги Халқ қабулхоналарига собиқ прокурорлар раҳбар этиб тайинлангани хабар қилинганди. Бир нечта туманларга ҳам собиқ прокурорлар ҳоким бўлди. Бунга мисол тариқасида Тошкент вилоятидаги Янгийўл ва Чиноз туманларини келтириш мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи