
Сенга ҳидоятин тутмиш Худойим,
Оятин жойламиш қорачиқларга.
Ибратга айландинг тоабад, доим,
Қуръон ўқимаган кўз очиқларга.
Қалб кўзи ҳаммадан нурафшон, тўкин,
Бугун бор кўнгиллар сенга асирлар.
Қиёмат кунида кўз очган чоғинг,
Шу кўзни яшнатсин Қуръоний нурлар.
Кўзларингга Калом энг асил малҳам,
Аммо бир нарсадан титранар кўнглим:
Қиёмат тонгида бизга жуда ҳам
Катта ҳужжат бўлиб кетяпсан, синглим!
Хайрулло Ҳамидов
Манба: azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг