22:39 / 21.02.2018
6 411

«Аҳмадбой» домига тушганлар пулини қайтариб оладими?

«Аҳмадбой» домига тушганлар пулини қайтариб оладими?
Бугун, 21 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир неча моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган судланувчи Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди.

Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 188-моддаси (ноқонуний тадбиркорлик фаолияти), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 190-моддаси (фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш), 25 орқали 211-моддаси (пора беришга суиқасд қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш)да кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган судланувчиларга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Матбуот котиби Азиз Обидовнинг айтишича, ҳукм чиқаришда судланувчиларнинг содир этган жиноятлари учун чин кўнгилдан пушаймон эканлиги ва жиноий қилмишларни фош қилишда ёрдам берганликлари алоҳида эътиборга олинган.

«Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг шериклари фаолиятидан зиён кўрган жабрланувчилар билан тергов қисми ҳали давом этмоқда. Тергов жараёнида жиноят таркиби аниқланиши билан суд иши қайтадан бошланади», дейди у.

Маълум қилинишича, суд томонидан юқорида кўзда тутилган жиноятлар туфайли етказилган моддий зарарни қоплаш масаласи бошқа жиноят ишларини ҳам тергов натижаларига қараб ҳал қилиниши кўрсатиб ўтилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Аҳмадбой» домига тушганлар пулини қайтариб оладими?