— Илгари жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи мол-мулкнинг инвентаризация қийматини ҳар йили белгиланадиган солиқ ставкаларига кўпайтирган ҳолда ҳисоблаб чиқилар эди. Президентимизнинг 2017 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг 18-иловасига мувофиқ, мулк солиғи ставкалари тасдиқланди. Унга кўра, 2018 йил 1 январдан бошлаб мол-мулкка солинадиган солиқ ставкалари унинг кадастр қийматидан келиб чиқиб ҳисобланиши белгиланди.
Мол-мулкнинг кадастр қиймати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги «Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан аниқланади.
Шунга мувофиқ, мол-мулкнинг кадастр қийматига нисбатан қўлланиладиган солиқ ставкалари 2018 йилдан бошлаб қуйидагича белгиланди:
турар жойлар, квартиралар, дала ҳовли қурилмалари (умумий майдони 200 квадрат метрдан ортиғи бундан мустасно), бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотлар учун 0,2 фоиз миқдорида;
шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200 дан 500 квадрат метргача бўлган турар жой ва квартираларга 0,25 фоиз миқдорида;
майдони 500 квадрат метрдан ошиқ бўлган турар жой ва квартиралар учун 0,35 фоиз миқдорида;
бошқа аҳоли пунктларида жойлашган умумий майдони 200 квадрат метрдан ошиқ бўлган турар жой ва квартиралар, дала ҳовли қурилмалари учун 0,25 фоиз миқдорида белгиланди.
Таъкидлаш лозимки, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида мол-мулкнинг кадастр қиймати кадастр ҳужжатларидан келиб чиқиб, бироқ 42 миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда белгиланди. Жисмоний шахслар мол-мулкини баҳолаш бўйича органлар белгилаган кадастр қиймати бўлмаса, солиқ ундириш учун Тошкент ва Нукус шаҳарлари, шунингдек, вилоят марказларида 210 миллион сўм, бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда 90 миллион сўм миқдорида мол-мулкнинг шартли қийматидан олинади.
Яна бир эътиборли жиҳат: мол-мулкка кадастр қийматидан келиб чиқиб солиқ солишга ўтгандан кейин солиқ юки кескин ўсишининг олдини олиш мақсадида, 2018 йилда кадастр қиймати асосида ҳисоблаб чиқарилган жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси 2017 йилникидан 1,2 баравардан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликларига тегишли Халқ депутатлари кенгаши билан келишиб, ҳудудларнинг ҳамда фаолиятни амалга ошириш жойининг хусусиятларидан келб чиқиб, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва улардан олинадиган ер солиғи бўйича белгиланган ставкаларга 0,7 дан 1,3 гача пасайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни белгилаш ҳуқуқи берилди.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган янги қурилган турар жойлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ мол-мулкнинг шартли қийматининг икки бараваридан келиб чиққан ҳолда ундирилади.
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган айрим тоифадаги жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш мақсадида солиқ солинмайдиган майдон умумий майдоннинг 60 квадрат метри ҳажмида қолди.
Ер солиғи бўйича
Президентимизнинг 2017 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг 19-иловасига мувофиқ, ер солиғи ставкалари тасдиқланди. Ер солиғи ставкалари 2018 йилда 1,15 бараварга индексация қилинди. Илованинг 7 ва 8-жадвалларида келтирилган ставкаларга ер участкалари жойлашган жойидан келиб чиқиб, қуйидаги коэффициентлар қўлланилади:
Тошкент шаҳри атрофида 20 километр радиусда — 1,30, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари атрофида 15 километр радиусда — 1,20, туман марказлари атрофида 10 километр радиусда — 1,15 ва бошқа шаҳарлар атрофида 5 километр радиусда — 1,10 ни ташкил этади.
Ер участкаларигача бўлган масофа автомобиль йўллари бўйича шаҳарлар ва туман марказларининг маъмурий чегараларидан бошлаб белгиланади. Агар ер участкаси икки шаҳар яқинида жойлашган бўлса, шаҳарнинг юқорироқ функционал вазифасига мувофиқ келадиган коэффициент қўлланилади. Жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолияти учун берилган ер участкаларидан солиқ юридик шахслар учун тасдиқланган ставкалар бўйича ундирилади.
Кўп квартирали уйларда жойлашган яшаш учун мўлжалланмаган жойлар учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер солиғи яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ер майдонини қаватлар сонига бўлган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғини ҳисоблаб чиқаришда базавий ставкалар белгиланган нормативлар доирасида ер участкаларига нисбатан қўлланади, улардан юқори ер участкалари учун базавий ставкаларга эса оширувчи коэффициент — 1,5 қўлланади. Жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсадида ер участкаларининг қуйидаги нормативлари қўлланади:
Тошкент, Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар — 0,06 гектар;
бошқа аҳоли пунктлари (деҳқон хўжаликлари бундан мустасно) — 0,1 гектар.
Тугалланмаган қурилиш объектлари эгаллаган ер участкаларига агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ер солиғи икки баравар ставкада тўланади.
Дилшод БОЗОРОВ
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг бўлим бошлиғи
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг бўлим бошлиғи
Манба: od-press.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди