Концертга кетаётган одам, албатта, яхши маданий ҳордиқ чиқаришини ўйлаб дили чоғ, кайфияти аъло бўлиши турган гап. Лекин санъат саройи остонасига келган томошабиннинг қўлига кишан солинганини кўрганмисиз ёки эшитганмисиз?
Ажабтовур ҳолат, шундай эмасми? Айниқса, севимли санъаткорининг қўшиқларини эшитаман, деб узоқ вилоятдан келган одамга санъат саройи ичига кириш ҳам насиб қилмай суд зали қора курсисига бориб ўтирганига нима дейсиз?
Бироқ, доно халқимиз қилмиш – қидирмиш, деб бежиз айтмаган. Фарғона шаҳридан Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройига келган Илҳом Жабборов балки яхши ният билан бу маскан остонасига қадам қўйгандир, аммо унинг чўнтакларида “ёмон ният” яширинган эди. Яъни хавфсизлик юзасидан томошабинларни текшириб ўтказиш пунктида унинг ёнидан кўп миқдордаги “Марихуана” ва “Гашиш” гиёҳвандлик воситалари чиқди. Бу тўғрида ЎзА маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор тумани судида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
– Судланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ўзининг истеъмоли учун сотиб олган гиёҳвандлик воситаларини ёнида олиб юрганини тан олди, – дейди Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди судьяси Сарвар Орипов. - Содир этилган жиноят гувоҳларнинг кўрсатмалари билан ҳам ўз тасдиғини топди.
Судланувчига жазо тайинлашда унинг айбини бўйнига олгани ва чин кўнгилдан пушаймон бўлганини жазони енгиллаштирувчи ҳолат, деб баҳоланди. Мазкур жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолат, деб баҳоланди. Жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражаси, судланувчининг шахси инобатга олиниб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш зарурлигига эътибор қаратилди. И.Жабборовга Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Судланувчига Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, ҳукм шартли ҳисобланди ва 1 йил синов муддати белгиланди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин