Тошкент метросининг «Беруний» бекатида ўзини секин юриб келаётган поезд йўлига ўзини ташлаб юборган аёлнинг шахси маълум бўлди.
Аниқланишича, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган аёл руҳий хаста бўлган. Олмазор туманида истиқомат қилган, 1978 йилда туғилган Муҳаббат А. тегишли тиббий муассасаларида ҳисобда туради.
Айни дамда аёл касалхонада бўлиб турибди, у енгил жароҳатлар олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 19 март куни соат 21:00 атрофида Тошкент метрополитенининг «Беруний» бекатида йўловчилардан бири ўзини поезд йўлига ташлагани хабар берилганди. «Kun.uz» манбаси маълумотига кўра, тахминан 30-35 ёш атрофида бўлган аёл бекатга секин юриб келаётган поезд йўлига ўзини ташлаб юборган. Метрополитен ходимлари уни тезда чиқариб олишган. Воқеа жойига чақирилган шифокор аёлнинг руҳий ҳолатида муаммолар борлигини аниқлаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»