09:44 / 22.03.2018
8 816

Жисмоний шахслар ўз автомашинасида такси қилиши мумкинми?

Жисмоний шахслар ўз автомашинасида такси қилиши мумкинми?
Фото: Sputnik

Ўзбекистон қонунчилиги қонунчилиги лицензияси бўлган юридик шахсларга йўловчи ташиш билан шуғулланишига рухсат беради. Хўш, ўз машинасида кира қилиб пул ишламоқчи бўлганлар қандай йўл тутади? Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбари ўринбосари Шоолим Шоваҳобов Sputnik нашрининг бу борадаги саволига изоҳ берди, дея маълум қилади «Sarzone.uz».

Шоваҳобовнинг айтишича, Ўзбекистонда жисмоний шахслар ҳам ўз машинасида кира қила олади.

«Ўз автомобилида такси қилмоқчи бўлганлар ушбу фаолиятни амалга оширишга лицензияси бўлган юридик шахс билан меҳнат шартномаси тузиши лозим. Сўнг ўз автосини нотариал тарзда расмийлаштиради, яъни уни юридик шахсга бериб, ТТ серияли махсус рақам олади. Натижада автомобиль эгаси ёлланма ходимдек қабул қилинади ва меҳнат дафтарчаси олади», деди Шоваҳобов.

Агентлик раҳбари бундай ҳайдовчилар бир қатор талабларга жавоб бериши кераклигини қўшиб қўйди. Улар камида уч йил машина бошқарган бўлиши, ёши эса 21 дан кам бўлмаслиги лозим.

Шоваҳобов Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ҳозир жисмоний шахсларга йўловчи ташиш ҳуқуқини бериш имкониятларини кўриб чиқмаётганини билдирди. Чунки бундай ҳолатда йўловчи ташиш сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш мураккаблашади.

«Бу ерда энг муҳими — хавфсизлик. Йўловчи ташиётган жисмоний шахснинг соғломлиги, ҳайдовчи ичмаганлигини ким кафолатлайди? Такси компаниялари учун эса қатъий талаблар бор — линияга чиқишдан олдин уларнинг ҳайдовчилари тиббий кўрикдан, автомобиллар техник кўрикдан ўтади. Бундан ташқари такси зарурий талабларга мувофиқ жиҳозланади, йўл варақаси бўлади», деди у.

Маълумот учун, охирги икки ой ичида Ўзбекистонда ноқонуний такси ҳайдовчиларига 3 миллиард сўмдан ортиқ жарима солинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жисмоний шахслар ўз автомашинасида такси қилиши мумкинми?