18:20 / 24.03.2018
6 008

"ВВС News" телеканали Орол денгизи ҳақида кўрсатув тайёрлайди

"ВВС News" телеканали Орол денгизи ҳақида кўрсатув тайёрлайди
Дунёдаги энг йирик медиакомпаниялардан бири, Буюк Британия телерадиокорпорацияси – “BBC News” телеканали мухбирлари жорий йилнинг 27 мартидан 6 апрелгача Қорақалпоғистонда ижодий сафарда бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар беради.

Орол денгизи қирғоғида ўрмонзорларнинг қайта тикланиши бўйича кўрсатув тайёрлаш телеканал ижодкорларининг асосий объекти ҳисобланади.

Ўн кунлик сафар давомида «BBC News» телеканали ходимлари глобал муаммолардан бири саналган об-ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши ва жаҳонда юз бераётган бошқа экологик муаммоларни акс эттирувчи “Taking the Temperature” кўрсатуви учун махсус репортаж тайёрлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "ВВС News" телеканали Орол денгизи ҳақида кўрсатув тайёрлайди