22:22 / 24.03.2018
4 812

«Тоштурма» бузиб ташланиб, ўрнида замонавий хиёбон бўлади

«Тоштурма» бузиб ташланиб, ўрнида замонавий хиёбон бўлади
Тошкент шаҳридаги 1-сонли ҳибсхона.
Фото: «123ru.net»

Халқ орасида «Тоштурма» номи билан машҳур вақтинча ҳибсда сақлаш муассасаси бузиб ташланади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Telegram»даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Ҳукуматининг 2018 йил 22 мартдаги фармойишига асосан Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Наманган кўчаси 1-уй манзилида жойлашган 1-сонли ҳибсхона жойлашган бино ва иншоотлар Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтади.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига мазкур объектни уч ой муддатда бузиш ва бузишдан бўшаган ер майдонини ободонлаштириш ва унда барча инфратузилма объектлари мавжуд бўлган замонавий хиёбон (дам олиш маскани) барпо этиш вазифаси юкланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳибсхона январь ойида Зангиота туманига кўчирилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Тоштурма» бузиб ташланиб, ўрнида замонавий хиёбон бўлади