
Ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автомобилларнинг ён ойналарига парда ўрнатиш мумкин эмас, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги ахборот хизмати.
Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга (ВМҚ, 2012 йил 4 июл, 191-сон) мувофиқ:
барча транспорт воситаларида олд, ён ва орқа томондаги ойнасининг ёруғлик ўтказиши камида 70 фоизни ташкил этиши керак;
ён ойнасига парда қуйишга фақатгина йўловчилар ташишга мўлжалланган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ ва энг катта вазни 5 тадан кўп бўлган автотранспорт воситаларига (айрим микроавтобуслар, автобуслар) рухсат берилади;
ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситаларининг (яъни, аксарият аҳоли фойдаланадиган оддий енгил автомобилларнинг) ҳар икки томонида орқа томонни кўрадиган ташқи кўзгу мавжуд бўлган тақдирда, бу автомобилларнинг орқа ойнасига пардалар, шунингдек чий пардалар ва дарпардалар ўрнатиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар