12:53 / 12.04.2018
5 721

Фарғонада ўғил ўз отасини бошига кетмон билан уриб ўлдирди

Фарғонада ўғил ўз отасини бошига кетмон билан уриб ўлдирди
Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида руҳий касал ўғил маст ҳолатдаги отасининг бошига кетмон билан уриб, уни ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

10 апрель куни соат 17:00 атрофида, «Гулистон» МФЙ Навбаҳор кўчаси 37-уйда яшовчи, руҳий касал, 1989 йилда туғилган Дилмурод Қўчқанов уйида ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган бирга яшаган отаси, 1962 йилда туғилган Дадажон Қўчқановнинг бошига кетмон билан уриб жароҳат етказган, сўнг воқеа жойидан яширинган.

Дадажон Қўчқанов касалхонага ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада ўғил ўз отасини бошига кетмон билан уриб ўлдирди