00:39 / 13.05.2018
7 365

Ҳайдовчи ўз рафиқасини ҳамда ЙПХ ходимини аёвсиз калтаклади (видео)

Ҳайдовчи ўз рафиқасини ҳамда ЙПХ ходимини аёвсиз калтаклади (видео)
Айни кунларда ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган ҳайдовчи инспекторни дўппослаётгани тасвирланган видео оммалашди. Видеода жанжалга аралашган аёл ҳам ҳайдовчи томонидан калтакланган, деб ёзади Hordiq.uz нашри.

Аёл бақириб, катта эҳтимол билан турмуш ўртоғи бўлган ҳайдовчини тинчлантиришга уринади. Лекин, аёл қўпол муомаласи сабаб ўзи ҳам калтакларга дучор бўлди.

Айтиш лозимки, мазкур видеони ЙПХ ходимининг шериги телефонида суратга олган. Аммо, ҳамкасбини ҳимоя қилиш, жанжални тўхтатишга уриниш ўрнига рулда ўтирганча жанжални видеога олиш билан машғул бўлган ЙПХ ходимининг ушбу ҳаракати бизни таажжубга солди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайдовчи ўз рафиқасини ҳамда ЙПХ ходимини аёвсиз калтаклади (видео)