3 816
Бош прокурор АҚШ элчиси билан Ўзбекистонда виждон ва сўз эркинлигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилди
Памела Спратлен.
Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродов 10 май куни АҚШ элчиси Памела Спратлен билан учрашди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этиш жоиз, ушбу учрашув Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15—17 май кунларига режалаштирилаётган АҚШга расмий ташрифи арафасида ташкиллаштирилди.
Элчи Памела Спратленга Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, жиноят қонунчилигини либераллаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган чоралар ҳақида маълумот берилган.
«Учрашув давомида тарафлар икки томонлама ҳамкорлик, тажриба алмашинуви, виждон ва сўз эркинлигини таъминлаш ҳамда олиб борилаётган ислоҳотларда фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди», — дейилади расмий ахборотда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди