Россия Федерация пойтахтидаги "Лужники" стадионида футбол бўйича XXI жаҳон чемпионатининг очилиш учрашуви - Россия - Саудия Арабистони ўйинини кузатаёган Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 15 июнь - Ийд Ал-Фитр, Рамазон ҳайитининг биринчи куни Тошкент шаҳрини айланиши кутилмоқда. KUN.UZ ўз манбасига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Президент куни кеча вафот этган Тошкент шаҳрининг собиқ имом-хатиби - марҳум Анвар қори Турсунов хонадонида бўлиши айтилмоқда.
Шунингдек Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги Ҳазрати Имом масжиди ва янги барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази биноларини кўздан кечириши кутилмоқда.
Бундан ташқари, давлат раҳбарининг Тошкент шаҳридаги шифохоналардан бирига ҳам бориши мумкинлигини айтмоқда Kun.uz манбаси. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди
Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?
Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди
АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди
Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди
Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди
Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди