Самарқандда Конфуций хиёбони барпо этилмоқда (фото)

Самарқандда Конфуций хиёбони барпо этилмоқда (фото)
Фото: «Халқ сўзи»
Самарқанд давлат университети ҳудудида Хитойнинг буюк файласуфи Конфуций ҳайкали ва хиёбони қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

Мазкур хиёбонни бунёд этиш Жомбой туманидаги «Қурилиш материаллари комбинати» масъулияти чекланган жамияти усталари томонидан амалга оширилмоқда.
Самарқандда Конфуций хиёбони барпо этилмоқда (фото)
Фото: «Халқ сўзи»

— Қурилиш ишларини шу йилнинг февраль ойида бошлаган эди. Уларга 30 нафардан ортиқ қурувчи ҳамда 10 га яқин техника жалб қилинган. Ҳозирги кунгача 60 фоиз иш бажарилди. Замонавий ландшафт дизайндаги хиёбон қурилиши тез орада ниҳоясига етказилади, — дейди жамият иш бошқарувчиси Раҳимжон Мўминов.
Самарқандда Конфуций хиёбони барпо этилмоқда (фото)
Фото: «Халқ сўзи»
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар