21:56 / 25.06.2018
4 432

Тожикистон Президенти ўз халқини Ўзбекистон билан дўстона ришталарни мустаҳкамлашга чақирди

Тожикистон Президенти ўз халқини Ўзбекистон билан дўстона ришталарни мустаҳкамлашга чақирди
Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Эмомали Раҳмон Ўзбекистон билан чегарадош бўлган туман фаоллари олдида қилган чиқишида ўзбеклар билан дўстлик ришталари ва бизнес алоқаларни мустаҳкамлашга даъват этар экан, Шаҳристонда тожиклар ва ўзбеклар тинч-тотув ва ҳамжиҳатликда яшаб келаётганини эслаб ўтди.

“Сиз бизнинг дўстлигимиз кўп асрлик илдизларга эга эканлиги, унинг бошида тожик ва ўзбек халқлари фарзандлари Мавлоно Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий турганини эсда тутишингиз лозим”, деди Тожикистон раҳбари.

Шунингдек, Тожикистон раҳбари тинчлик ва барқарорлик ҳукмронлик қилаётган, халқлари дўстлик ва қардошликда яшаётган давлатлар узлуксиз ривожланиши, уларнинг дунё бўйлаб нуфузи ошишини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тожикистон Президенти ўз халқини Ўзбекистон билан дўстона ришталарни мустаҳкамлашга чақирди