Ўзбекистон Олий мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Улуғбек Муҳаммадиев Самарқанд вилояти Каттақўрғон ИИБда аёл кишини таҳқирлаш билан боғлиқ ҳодисага муносабат билдирди, деб ёзади «Газета.uz».
Омбудсман ҳодисани «аёл ва онага бўлган муносабат қадр-қийматини камситувчи ва ғайриинсоний ҳолат» деб атади ва у қонунчиликка асосан жазо ва жамоатчилик танбеҳига лойиқ эканлигини маълум қилди.
Улуғбек Муҳаммадиев мазкур ишни кўриб чиқиш жараёнини кузатиб бориш ниятида эканлиги ва бу ҳақда Бош прокуратурага талабнома юборилганлигини билдирди. Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги ҳудудий вакилига суд мажлисларида иштирок этиш вазифаси юклатилган.
«Мазкур ҳолат ички ишлар органлари ходимлари ўртасида уларнинг ҳулқ-атвор этикаси ва ‘Ички ишлар органлари ҳақида’ги қонунда кўзда тутилган меъёрларни сўзсиз бажариши юзасидан кенг кўламли тушунтириш ишлари ташкил этиш учун бошланғич нуқта бўлиши лозим», — дейилади омбудсман баёнотида. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Омбудсман Сергелидаги уйлар муаммосини назоратига олди

Омбудсман: Қамоқхоналарда қийноқларга ҳамон йўл қўйилаётгани Ўзбекистон обрўсига путур етказмоқда

Омбудсман қамоқхоналар устидан назорат олиб боради

ИИВ расмий баёноти: «Санъат Умаров ички ишлар тизимига тасодифан кириб қолган нопок ходим»

Бизнес-омбудсман фаолияти учун қўшимча кафолатлар олди

Омбудсман фуқароларнинг шахсий қабулини ўтказади