6 520
Давлат тест маркази: Бу йил тест вақтида мобил алоқа компанияларининг хизматлари тўхтатилмайди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Мажит Каримов «Газета.uz» га интервью берди. У интервьюда жорий йилда тест имтиҳонлари ўтказиш жараёнига татбиқ этилаётган янгиликлар ҳақида сўзлаб берди.
Мажит Каримовнинг маълум қилишича, жорий йилда Ўзбекистонда тест синовлари ўтказилаётган вақтда мобил алоқа хизматлари тўхтатилмайди. Бунга эҳтиёж йўқ, деган Давлат тест маркази директори.
Ўтган йилларда тест синовлари ўтказиладиган куни яъни 1 августда барча мобил алоқа компаниялари SMS ва интернет хизматларини вақтинча ўчириб қўяр эди.
Мажит Каримов тестда абитуриентларга бериладиган саволларнинг камайтирилганига ҳам изоҳ беди.
«Жорий йилда 36 та эмас, 30 та савол берилади. Саволларга жавоб бериш вақти эса тест формаларини тўлдиришни ҳам ҳисобга олган ҳолда ўзгаришсиз яъни 3 соатлигичга қолдирилди. Экспертларимизнинг аниқлашича, тест синови саволлар сони 25 тадан 40 тагача бўлганида сифатли ҳисобланишини аниқлади. 36 та савол ўртача кўрсаткичдан сал кўпроқ. Халқаро экспертлар билан маслаҳатлашиб, саволлар сонини 30 та қилиб белгиладик», — дейди Давлат тест маркази директори. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Эрдўғон: “Амалдаги конституция Туркиянинг демократик тамойилларига тўғри келмайди”