Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида Меҳнат вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги директори Равшан Ибрагимов бу ҳақида маълумот берди:
“Ташқи меҳнат миграцияси соҳасида рақобатбардошликни ошириш мақсадида хусусий секторга кенг йўл очиб берилди. Шу пайтгача фақат Меҳнат вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги монопол фаолият олиб борарди. Эндиликда фуқароларимизни чет элга ишга жўнатадиган хусусий агентликлар ташкил қилишга рухсат берилади. Бунда фисмоний ва юридик шахслар лицензия асосида қонуний фаолият олиб боришлари мумкин. Ушбу янгиликнинг жорий этилиши фуқароларимизни фирибгарлар тузоғига тушиб алданиб қолишларидан сақлайди, уларга қонуний меҳнат қилиш ҳуқуқини тақдим этишга хизмат қилади. Одам савдоси домига тушиб қолганларни муҳофазалаш борасида яна бир қатор ишларни амалга оширяпмиз. Булардан бири агентлигимиз қошида жамғарма ташкил қилиниб, давлат бюджетидан 200 млрд. сўм ажратилди. Ушбу маблағ ишчилар малакасини оширишга, суғурта, соғлиқни сақлаш, авиабилет харажатларига сарфланади”. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Жабр кўрганлар Бош Вазир билан кўришди - маблағлар тўлаб бериладиган бўлди

ТДЮУ ректори: «Меҳнат кодексимиз собиқ иттифоқ иқтисодиётига мослашган»

Кореяда ишлашни истаган фуқароларни рўйхатга олиш натижалари бекор қилинди

Россияда ўзбек меҳнат муҳожирлари ҳуқуқлари кафолатланди

Ўзбекистонликлар тез орада Польшада ишлашлари мумкин бўлади

Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси бўйича иккита келишув имзолайди